“Ўзтрансгаз” АЖ да Мустақиллик байрамининг 30 йиллиги олдидан: сана муносабати билан спорт тадбирлари ташкил этилди.
“Ўзтрансгаз” АЖ Ижроия аппарати ходимлари сафида тезкорлик, абжирлик, чаққонлик каби хислатларни талаб қилувчи стол тенниси спорт турининг ихлосмандлари кўпчиликни ташкил қилади. Ишчи-ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган навбатдаги мусобақа ҳам айнан ёшларнинг севимли спорт турларидан бири СТОЛ ТЕННИСИ бўйича ташкил этилди.
“Ўзтрансгаз” АЖ Ёшлар ишлари агентлиги бошланғич ташкилоти ҳамда Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси илгари сурган ташаббус асосида ўтказилган навбатдаги мусобақа Республикамиз мустақилликка эришган куннинг 30 йиллиги арафасида байрамона кайфиятда бўлиб ўтди.
Қизғин ва муросасиз ўтган мусобақалар якунида турнир ғолиб ва иштирокчилари фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: